Эрта баҳор. Жимирлаб ёғаётган ёмғир шабадада чайқалиб чайлалар остигача сачрайди. Самарқанд халқаро аэропорти биносида яқинларини кутиб олишга чиққан одамлар ғала-ғовур қилишар, ҳаммасининг кўзи хориждан келиб қўнган самолётда. Болалар танишларини қўли билан кўрсатиб қийқиришади. Самолёт эшигидан кўриниш берган Қиличбек чарм сумкасини силкиб қўйиб, осмонга қараганча ёмғирга юзини тутди. Шабада бўйин бошигача томчиларни сачратгани хуш ёқади. У ҳаяжонда. Нега дейсизми? Биринчи марта шахсан ўзи хор ...